Шахмат бўйича халқаро турнир совриндорлари ва уларнинг тренерларига пул мукофоти берилади
0
10
Президент қарори билан халқаро нуфузли мусобақаларда совриндор бўлган спортчиларга пул мукофотлари берилади. Жумладан, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби — 600 млн сўм билан мукофотланади. Қолаверса, совриндорларнинг тренерлари ҳам шогирди мукофотининг ярмига тенг миқдорда пул олади.

