Шахмат федерациясига бюджетдан маблағлар тўғридан-тўғри ажратилмаган — Антикоррупция агентлиги
0
9
Антикоррупция агентлиги Шахмат федерацияси билан боғлиқ молиявий операцияларни ўрганиб, федерацияга 2020−2021 йилларда бюджетдан маблағлар тўғридан-тўғри ажратилмаганини аниқлади. 2021 йилда фақат Туризм ва спорт вазирлиги 6 та тадбир учун федерацияга 2,8 млрд сўм маблағ берган. Агентлик Шахмат федерацияси ННТ бўлгани боис, унинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш учун ҳужжатларни Адлия вазирлигига юборди.

