Токио-2020: Ўзбекистон бокс бўйича камида битта Олимпиада медалини нақд қилди
0
23
Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг тўққизинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар енгил атлетика, юнон-рум кураши, бокс ва оғир атлетика бўйича беллашувларда қатнашишди. Боксчи Баҳодир Жалолов ярим финалга йўл олиб, Олимпиада медалини нақд қилган бўлса, қолган спортчилар мусобақада ўз иштирокларини якунлашди.

